20 июнь куни Тошкент шаҳрида кичик соябонлар хиёбони пайдо бўлди. Бу ҳақда «Afisha.uz» маълумоти асосида «Даракчи.uz» хабар бермоқда. Пойтахтнинг Содиқ Азимов (M1) кўчасидаги йўлакча бўйлаб 50 дан зиёд ранг-баранг соябон осиб қўйилган.
Яқин кунларда мазкур хиёбон махсус чироқлар билан ёритилади. Бу эса хиёбонда тунги вақтда ҳам сайр қилиш имконини беради. Соябонлар инсталляцияси жорий йилнинг август ойи ўрталарига қадар очиқ бўлади.
Португалияда ушбу акция Umbrella Sky номи билан машҳур. Илк бора 2011 йилда Агуеда шаҳридаги тор кўчалардан бири рангли соябонлар билан «ёпилган» эди. Шундан буён ҳар йили июль ойида бу анъана давом этиб келмоқда. Соябонлар остида турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.
Изоҳ (0)