Пабло Пикассонинг 1909 йилда чизилган «Ўтирган аёл» картинаси Лондондаги кимошди савдосида 43,3 миллион фунтга (63,3 миллион доллар атрофида) сотилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Савдолар ташкил этилган Sotheby’s кимошди савдо уйи мазкур картина кимошди савдоларида сотилган кубизм услубида ишланган картиналарнинг энг қиммати бўлганлигини маълум қилди. Унинг дастлабки қиймати 28 миллион фунтни (41 миллион доллар) ташкил этган.
Бундан ташқари, Франция, Япония ва Швейцариянинг йирик галереяларида намойиш этилган Модильянининг картинаси 38,5 миллион фунтга (56,3 миллион доллар) сотилган.
Кимошди савдоси учлигидан Поль Гогеннинг 3,4 миллион фунтга (4,9 миллион доллар) сотилган «Олмалар натюрморти» картинаси ҳам жой олди.
Изоҳ (0)