«Дарё» сўровномасига кўра Гарет Бэйл томонидан Англия миллий терма жамоаси дарвозасига урилган гол Евро—2016 гуруҳ босқичи 2-туридаги энг чиройли гол деб топилди.
Гарет Бэйлнинг голи Уэльсга Англия устидан ғалаба келтирмаган бўлсада, унинг қадри салмоқли бўлиб чиқди. Қайд этиш керак, «Реал» аъзоси Евро—2016 гуруҳ босқичининг барча учрашувида гол кирита олган ягона футболчи бўлди.Сўровномада иштирок этган 1 200 дан зиёд ўқувчиларнинг 37 фоизи Гарет Бэйлнинг голини энг чиройли деб баҳолаган. Гуруҳ босқичининг 1-турида Бэйл Словакия дарвозасига гол уриб, чиройли голлар рейтингида кучли учликка кира олганди.1. Гарет Бэйл. Уэльс — Англия
23 фоиз овоз билан Словакия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марек Ҳамшик 2-ўринга лойиқ кўрилди. Унинг Россия дарвозасига урган голи сўровномада иштирок этган саккизта гол ичидан иккинчи бўла олди.
2. Марек Ҳамшик. Словакия — Россия
Кучли учталикни аниқлашда қизиқ ҳолат юзага келди. Франция терма жамоаси аъзоси Димитри Пайетнинг Албания дарвозасига урган голи ва хорватиялик Иван Ракитичнинг Чехия постини ишғол қилиши бир хилда овоз тўплади. Натижада 9 фоиздан овоз олган бу икки футболчи 3-ўринга жойлашди.
3. Димитрий Пайет. Франция — Албания
3. Иван Ракитич. Хорватия — Чехия
Евро—2016 1-туридаги энг чиройли голлар учлигида бўлгани каби, 2-турда ҳам Уэльс, Франция ва Хорватия терма жамоалари футболчилари кучли учликка кира олди.
Изоҳ (0)