Қозоғистонда виждон эркинлигига амал қилинади, аммо динни ниқоб қилиб олиб қонунга хилоф ишларни амалга оширганларга қарши қатъий кураш олиб борилади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«Аҳолининг қандайдир гуруҳлари у ёки бу диний оқимни ниқоб қилиб олиб қонунга хилоф, Ақтўбедаги сингари хунук ишларни амалга оширса, давлат уларга қарши қатъият билан кураш олиб боради», — деди у жамоатчилик вакиллари билан мулоқот чоғида.
Илгарироқ Идрисов Ақтўбедаги теракт диний раҳнамо ал-Аднонийнинг чақириғига биноан амалга оширилгани юзасидан баёнот берганди.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни номаълум шахслар Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида жойлашган бир қанча қурол дўконларини талон қилди, шундан сўнг улар полиция билан тўқнаш келганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)