Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилоятида яшин уриши оқибатида 120 қўйдан таркиб топган бутун бошли сурув қирилиб кетди. Бу ҳақда, мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Зарба оқибатида бирваракайига 120 бош қўй нобуд бўлди, чўпон мўъжиза туфайли омон қолди», — дейилади хабарномада.
Охирги кунларда Қирғизистонда иқлим ўзгарувчанлиги кузатилмоқда — у ерда ғайритабиий жазирамадан сўнг ёмғир ва момақалдироқлар авж олди.
Изоҳ (0)