Эрон махсус хизматлари Теҳронда теракт содир этилишининг олдини олди. Бу ҳақда Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик Олий кенгаши котиби Али Шамханий маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, охирги бир неча кун давомида Эрон пойтахтида портлашлар содир этишни режалаштирган гумонланувчилар ҳибсга олинган. Улар ўз ниятини мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойида амалга оширишни режалаштирган.
Шамханий аҳолининг огоҳлиги ва тегишли хизматларнинг омилкорлиги туфайли Эроннинг қайси ҳудудида бўлмасин, бу каби режаларни амалга оширишнинг олди зудлик билан олинишини таъкидлади.
Бир ой аввал разведка ишлари бўйича вазир Маҳмуд Алавий Эронда портловчи қурилмаларни ҳаракатга келтиришни режалаштирган 20 та террорчилик гуруҳи фош этилганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)