Евро–2016 мусобақасининг «F» гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия ҳамда Австрия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин стадиондаги мухлислардан бири португалияликлар етакчиси Криштиану Роналду билан селфи тушиш учун майдонга югуриб чиқди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Қайд этилишича, «Реал» футболчиси стадион ходимларидан ишқибозга тегмасликни сўраган ва у билан суратга тушган. Мухлис ўз ниятига етганидан сўнг қўриқчилар уни майдондан олиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Австрия ўртасидаги учрашув нурсиз дуранг билан якунланган эди. Ўйиннинг 79-дақиқасида Роналду пенальтидан унумли фойдалана олмаганди.
Изоҳ (0)