Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 14-туридан жой олган беллашувлар Тошкент шаҳридаги тадбирлар сабаб бошқа санага ёки бошқа жойга кўчирилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 25 июнь куни «Навбаҳор»ни қабул қилиши керак эди. ПФЛ мазкур беллашув санасига ўзгартириш киритмади, бироқ учрашув жойини кўчирди. Беллашув Намангандаги «Навбаҳор»нинг уй стадионида бўлиб ўтади. Эвазига Олий Лиганинг иккинчи даврасида «Навбаҳор» Тошкентга ташриф буюради.
24 июнь куни «Пахтакор» ўз майдонида «Олмалиқ»ни қабул қилиши керак эди. Мазкур учрашув жойи Тошкент бўлиб қолаверади, бироқ у 24 эмас, балки 26 июнь куни ўтказилади.
22 июнь куни Ўзбекистон Биринчи Лигаси иштирокчилари ҳисобланган «НБУ-Осиё», «Пахтакор-2» каби клублар навбатдаги тур ўйинларини Тошкентда ўтказиши керак эди. Улар иштирокидаги ўйинлар номаълум муддатга қолдирилган.
ПФЛ расмий сайти футбол учрашувлари айнан қайси тадбирлар сабаб кўчирилганига ойдинлик киритмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)