Канадалик хонанда Жастин Бибер ўз юртида концерт бераётган вақтда саҳнадаги люк ичига қулади, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Хонанда мухлислар ҳайқириғи остида саҳнада юриб, шу вақтнинг ўзида кўйлагини тўғрилаб кетаётган эди. Кўйлаги билан овора бўлиб қолган Бибер саҳнадаги люкни пайқамай қолди ва унинг ичига қулади.
Жастин мустақил равишда люк ичидан чиқиб, ҳазил тариқасида енгил жароҳат олганига шама қилди.
Изоҳ (0)