Ўн йилдан сўнг Хитойнинг Alibaba компанияси сотилган товарларни дунёнинг исталган четига 72 соат ичида етказиб беришга қодир бўлади. Бу ҳақда компания асосчиси Жек Ма айтиб ўтди, деб хабар беради «РБК».
«Ўн йилдан сўнг дунёнинг исталган четидан туриб интернет орқали буюртма берасиз ва 72 соат ичида уни оласиз. Мен шуни амалга оширишни истайман», — деб ғоясини тушунтирди миллиардер Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форумдаги чиқишида.
Бундан ташқари, Ма Alibaba’нинг яратилишини ҳаётидаги энг катта хато сифатида баҳолади.
Изоҳ (0)