Европа Чемпионатининг «А» гуруҳида иккинчи ғалабасига эришган Франция терма жамоаси нимчорак финалнинг биринчи иштирокчисига айланди.
Албанияга қарши саф тортган жамоа сафида Антун Гризманн 90-дақиқада гол уриб, Францияни дуранг натижадан қутқариб қолган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Димитри Пайет мусобақадаги иккинчи голи билан орадаги фарқни яна 1 тага оширди.
Бош мураббий Дидье Дешам Албанияга қарши учрашувнинг бошланғич таркибига «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳамда «Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погбани киритмаганди. Уларнинг ўрнида «Бавария» аъзоси Кингсли Коман ҳамда «МЮ» вакили Антони Марсьяль ҳаракат қилди.
Иккинчи бўлимга келиб мутахассис ҳар икки футболчини захирадан майдонга туширди. Антуан Гризманн бунга жавобан сўнгги дақиқадаги голи билан Францияни очко йўқотишдан қутқариб қолди. Дмитри Пайет эса 16 июнь ҳолатига кўра голлари сонини 2 тага етказиб, тўпурарлар пойгасига 1-ўринга чиқди. 2 та голи бор руминиялик футболчи Богдан Станку ҳар икки сафар ҳам пенальтидан муваффақият қозонган.
2-турдан кейин Франция терма жамоаси 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди ва 3-тур натижасидан қатъи назар нимчорак финал чиптасини қўлга киритди. Сўнгги турда Франция 4 очко билан иккинчи бўлиб турган Швейцарияга қарши ҳаракат қилади. Мазкур беллашув гуруҳ ғолиби номига ойдинлик киритиб беради.
1 очкога эга бўлган Руминия терма жамоаси сўнгги турда Албанияни синовдан ўтказади.
[wpse_match id="351438" show_title=1]
Изоҳ (0)