Ливиянинг Сирт шаҳри яқинида полиция идорасига ҳужум уюштирган ўн нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳудудда ИШИД гуруҳига қарши операция ўтказилмоқда, деб хабар қилади «РИА Новости».
Ҳужум 16 июнь, пайшанба куни эрталабки соатларда Абу-Грейн аҳоли яшаш пунктида содир этилди. Тўқнашув давомида ўн жангари ўлдирилди, етти нафари яраланди, деб маълум қилди маҳаллий шифохона вакили Абдул-Азиз Исса.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)