Венгриялик 60 нафар турист ичиб олган маҳаллий гид томонидан Австрия Альпларида ташлаб кетилди. Бу ҳақда, Independent нашрига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Туристлар 12 қутқарувчи кўмагида эвакуация қилинди. Шундан сўнг уларнинг гиди ҳам мустақил равишда тоғдан тушгани маълум бўлди. У нега кетиб қолганини тушунтирмади, лекин маст бўлмаганини таъкидлаб ўтди. Ҳеч ким жабрланмагани боис унинг қони алкоголга текширилмади.
Австрия полицияси билан ҳамкорлик қилувчи альпинизм мутахассиси маҳаллий аҳоли вакили бўлган гид бу касб бўйича малакага эга эмаслигини қайд қилиб ўтди.
Изоҳ (0)