Американинг Пирс округида (Вашингтон штати) жойлашган хусусий клиникада 15 июнь, чоршанба куни қуролланган эркак шифокорга қарата ўқ узди, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда, полиция бошқармаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳозирги пайтда биз ҳодиса нима сабабдан юз берганлиги ҳақида маълумотга эга эмасмиз», — дейди Пирс ҳуқуқ-тартибот органи расмий вакили Эдвард Тройер.
Полиция 35 ёшли қотил «Маккенна» клиникасининг бемори эканлигини аниқлади. Отиб ўлдирилган 46 ёшли эркак 11 йил хиропрактик бўлиб ишлаган. У оила қурган бўлиб, икки нафар фарзандини тарбия қилаётган эди.
Изоҳ (0)