Ирландиянинг Мит графлигида яқинда торф ботқоғидан ўн килограмм вазнли сариёғ бўлаги топилди. Археологларнинг фикрича, бу маҳсулот қурбонликка мўлжалланган. Бундан ташқари, уни истеъмол қилиш мумкин, дея хабар бермоқда Gizmodo.
Топилма Ирландия Миллий музейига топширилди. Музей кураторларидан бири Энди Ҳалпиннинг сўзларига қараганда, сариёғ учта қадимги кельт қироллиги чегарасидаги Дрейкрат ҳудудидан топилган.
Баъзан бу каби сариёғ «шар»лари ботқоқларга захира учун яшириб қўйилган, баъзан эса маҳсулот қурбонлик қилинган.
Ҳалпиннинг сўзларига қараганда, юмалоқланган сариёғдан ҳали ҳам сут маҳсулотларининг ҳиди келади (аниқроғи аччиқ пишлоқнинг ҳиди) ва у ғовак тузилишни сақлаб қолган. Олим маҳсулотни истеъмол қилиш мумкинлигини тахмин қилмоқда, бироқ унинг мазасини татиб кўришни маслаҳат бермайди.
Изоҳ (0)