Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) собиқ президенти Йозеф Блаттер 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига далда бергани ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
ЖЧ–2014 финалида Аргентина термаси 0:1 ҳисобида Германияга имкониятни бой берган, Месси эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
«Месси келаётиб ўзига-ўзи: ‘Мен энг зўрман, аммо чемпион эмасман’ деганди. Мен эса Мессига у нафақат қайсидир турнирда, балки, бутун дунёда энг зўри эканини айтган эдим. Назаримда, Криштиану Роналдуни Мессига қиёслаб бўлмайди. Албатта, Лионель яхшироқ. Бундан ташқари, у намунали ўғил. У билан суҳбатлашиш мен учун ёқимли бўлган. У жуда яхши инсон», – деди Блаттер.
Изоҳ (0)