АҚШ президенти Барак Обама Конгресснинг мамлакатда ўқотар қурол-яроғ сотуви устидан назоратни кучайтиришга қодир эмаслигидан дарғазаб бўлди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнестнинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Конгресс ўқотар қурол устидан зарур назорат чораларини қабул қилмаганлигидан президентнинг ҳафсаласи пир бўлди», — деди Эрнест.
Унинг сўзларига қараганда, бундай чоралар алоҳида шахсларнинг қурол сотиб олиш имкониятини қийинлаштириб, Флоридада ва аввал ҳам бошқа жойларда бир неча марта юз берган даҳшатли фожиаларнинг олдини олиши мумкин эди.
Аввалроқ Оқ уйда Америка махсус хизмати ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан учрашувдан сўнг, Обама яна АҚШдаги ўқотар қурол-яроғ савдоси муаммосига эътибор қаратди.
«Бизда ҳаммаси шундай ташкил этилганки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уларнинг назорати остидаги одам қурол сотиб олаётганлиги ҳақида маълумот олишга қийналади. Агар бу ҳақда маълумот олган тақдирда ҳам, бундай одамнинг қурол сотиб олишига тўсқинлик қилиши қийин. Бу ақлсизликдир», — деди у.
Изоҳ (0)