Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатининг АҚШ ва Россия билан муносабатлари жиддий ёмонлашганлигидан афсусда эканлигини билдирди. Бу ҳақда, Hurriyet Daily News газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Президент Обама ўз лавозимини эгаллаганда биринчи ташриф буюрган давлати сифатида Туркияни танлаганда бизнинг умидларимиз катта эди. Бироқ кутганларимиз амалга ошмади. Масалан, иқтисодий соҳадаги муносабатларимиз яхшиланишнинг ўрнига сусайди. Ташқи сиёсат соҳасида ҳам кутилган натижаларга эришмадик», — деди Эрдўғон.
Эрдўғон, шунингдек, турк ҳарбийлари Россия самолётини уриб туширгандан кейин Россия билан муносабатлари ёмонлашганлигидан пушаймон эканлигини маълум қилди.
«Мен эски даврларга қайтишимиз ва муносабатларимиз яқин вақт ичида қайта тикланиб, янада мустаҳкам бўлишига умид қиламан», — деди Эрдўғон.
Изоҳ (0)