Таллинда Харью уезд суди 14 июнь, сешанба куни 33 ёшли Мартин Каттайни Эстония бош вазири Таави Рийвасни ўлдириш билан таҳдид қилишда айбдор деб топди. Бу ҳақда, суд матбуот хизмати маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Унга нисбатан икки йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди, шундан уч ойини маҳбус қамоқда ўтказиши лозим.
«Суд қарорига мувофиқ, Каттай икки йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди. Шундан уч ойини у қамоқда ўтказиши лозим. Жазонинг қолган қисмини у уч йиллик синов муддати мобайнида шартли ўтайди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Эстония прокуратураси Каттайни 2015 йилнинг кузида Facebook’даги саҳифасида бир неча марта бош вазирни ўлдириш билан таҳдид қилганликда айблаган эди. Маълум қилинишича, Каттай бош вазир истиқомат қилувчи ҳудуд ҳақида маълумотларни тўплаб, уларни чоп этган. Шунингдек, унинг қўриқчилари фаолиятини ва уларнинг ҳимоя воситаларини муҳокама қилган.
Изоҳ (0)