«Барселона» клуби 2013 йилда Бразилиянинг «Сантос» жамоасидан Неймарни трансфер қилишда амалга оширган қоидабузарлик туфайли 5,5 миллион евро миқдорида жарима тўлайди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Дастлаб, каталонияликлар собиқ президенти Сандро Росель Неймар учун 57,1 миллион евро тўланганини, кейинроқ эса клуб ва футболчи ўртасида қўшимча шартномалар бор эканини айтганди. Неймарнинг отаси эса ўғлининг трансфери 100 миллион евро атрофида бўлганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси Неймарга нисбатан унинг «Барселона» клубига ўтишида фирибгарлик бўйича суд иши очилишини талаб қилганди. Прокурор бразилиялик футболчининг жисмоний шахслар ўртасида коррупцияга алоқаси борлиги учун суд қилишни сўраган.
Изоҳ (0)