Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер ва унинг промоутерлик компанияси россиялик Александр Поветкинга қарши жанг бекор қилингани учун боксчининг ўзи ва унинг «Мир бокса» промоутерлик компаниясини судга берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Поветкин ва Уайлдер ўртасидаги жанг 21 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди, бироқ россиялик боксчининг организмида мельдоний қолдиқлари аниқлангани учун жанг номаълум муддатга қолдирилди. WBC Поветкинга нисбатан тергов иши давом этгунига қадар Деонтей Уалдерга ўз титулини ихтиёрий равишда ҳимоя қилиш ҳуқуқини берди. Аввалроқ россиялик боксчининг «B» допинг намунасида 72 нанограмм, «А» намунасида 70 нанограмм мельдоний борлиги аниқланган эди.
WBC: махсус комиссия июнь давомида Александр Поветкин ишини текширади
Поветкин WBC йўналишида жаҳон чемпионлиги учун курашишини билдирди
Александр Поветкин WBC чемпионлик камарига мажбурий даъвогар саналади. У ташкилотнинг супер оғир вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 2004 йили Афинада ўтказилган Олимпиада чемпиони бўлган 36 ёшли россиялик боксчи профессионал рингда 31 жанг ўтказиб, 30 та ғалабага (шулардан 22 таси нокаут билан) эришган ва бир марта мағлубиятга учраган. 30 ёшли Уайлдер 2015 йилда WBC чемпионига айланган. 2008 йили Пекинда бўлиб ўтган Олимпиаданинг бронза медали соҳиби профессионал рингда 36 та жангнинг барчасида (35 тасида нокаут билан) зафар қучган.
Изоҳ (0)