АҚШ «структур ирқий камситиш»га қарши кураш йўлида қўшимча саъй-ҳаракатларни амалга ошириши лозим. 13 июнь, душанба куни БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 32-сессиясида ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳусайн бу ҳақда баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
АҚШнинг фуқаролик ҳуқуқлари бўйича федерал қонунчилиги вазиятга шаксиз ижобий таъсир ўтказган бўлишига қарамай, кўпгина афроамерикаликлар тенглик йўлида курашишга мажбур бўлмоқда, деб таъкидлади комиссар.
«Айниқса афроамерикаликлар камбағал бўлса, улар кўпроқ жиноятчилик ва зўравонликка мойил бўлади, муносиб таълим олиш эҳтимоли кам, уларда иш топиш ва тиббий ёрдам олиш имкониятлари камроқ, лекин полиция билан тўқнашувларда улар кўпроқ иштирок этади», — таъкидлади инсон ҳуқуқлари бўйича олий вакил.
Шунингдек, Зайд Раъд ал-Ҳусайн афроамерикаликлар билан муомалада хизмат ваколатларини суиистеъмол қилаётган ҳуқуқ-тартибот ходимларини жавобгарликка тортиш зарурлигини айтиб ўтди.
«Мамлакатдаги структур ирқий камситишга жавоб бериш учун кўпроқ иш қилиш лозим», — хулоса қилди у.
Изоҳ (0)