Куба Зика вирусининг бошқа мамлакатлардан кириб келиши билан боғлиқ 15-ҳолат аниқланганлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, вирус билан касалланган 67 ёшли фуқаро 31 май куни Каракасдан (Венесуэла) Гаванага қайтган.
Қайтганидан бир неча кун ўтиб, Гуанабакоада истиқомат қилувчи аёлда касалликнинг биринчи аломатлари — юқори ҳарорат, терида тошмалар, мушак ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлган. Беморнинг таҳлиллари юборилган Пьер Кюри номидаги Тропик тиббиёт институти унда Зика безгагини тасдиқлади. Ҳозирги пайтда бемор касалликнинг енгил аломатлари ва иситмасиз шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Кубада Зика безгаги билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилган эди. Битта ташхис четга чиқмаган ёш қизда аниқланган, қолган 15 та ҳолатда вирус бошқа давлатлардан келтирилган. Инфекция билан боғлиқ биринчи ҳолат март ойида қайд этилган эди.
Изоҳ (0)