Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ёзги мактабни ташкил этади. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ёзги мактабда бутун республикадан француз тили бўйича 130 нафар ўқитувчи ва методист тўпланади.
Олти нафар француз мутахассиси француз тилидан хорижий тил сифатида таълим бериш масалалари бўйича тренинг ўтказади ва маданий кечаларда иштирок этади.
Мазкур биринчи ёзги мактаб Тошкент вилоятининг «Бўстон» санаторийсида 14 июндан 17 июнгача бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)