Американинг Хьюстон шаҳридаги (Техас штати) аэропорт яқинида кичикроқ самолёт ҳалокатга учради. Оқибатда уч киши қурбон бўлди. Бу ҳақда BNO News телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканалнинг маълум қилишича, самолёт дўкон яқинидаги автомобиллар тўхташ жойига қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида машина жабрланган. Унда ҳеч ким бўлмаганлиги тахмин қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси самолёт бортида бўлган.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)