Перу собиқ бош вазири ва иқтисодчи Педро Пабло Кучински президентлик сайловларида овозларнинг кўп қисмини тўплади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Сайлов комиссиясининг маълумотига қараганда, у 50,12 фоиз овоз тўплаган, унинг рақиби Кейко Фухимори эса 49,88 фоиз овоз олди.
«Мамлакатимиз келажаги учун бирга ишлаш вақти келди», — дея маълум қилди ғолиб Twitter’даги саҳифасида.
Сайловлар олдидан жамоатчилик фикри сўрови натижалари Фухимори ғалабасини башорат қилган эди. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Фухимори сиёсий партиясидаги коррупциявий можаролар унинг ғалабасига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Апрель ойида ўтказилган сайловларнинг биринчи турида Фухимори осонлик билан ғолиб бўлган эди.
Изоҳ (0)