Аёллар ўртасида бодибилдинг бўйича Австралия чемпиони Энди Пейж 32 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Нашр уни «фитнес устози» деб атади.
Голд-Кост шаҳри полицияси ўлим сабабларини аниқлаштириш борасида тафтиш ишларини бошлаб юборди.
Пейжнинг мураббийи охирги кунларда аёл жароҳатларини тузатиш билан банд бўлганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у Пейж тақиқланган препаратлар истеъмол қилгани бўлиши мумкинлигини инкор этди.
Gold Coast Bulletin нашрининг билдиришича, қазосидан бир кун олдин спортчи аёл биқинидаги оғриқдан шикоят қилган. Унинг жони уйқу чоғида узилган.
Изоҳ (0)