Калифорнияда Кремний водийси асосчиларидан бири Томас Перкинс 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
1960 йилларда Перкинс лазерлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи University Laboratories компаниясини ташкил этган эди. Шу билан бир пайтда у Hewlett Packard компаниясининг тадқиқот бўлимида фаолият олиб борди. 1972 йилда Перкинс Кремний водийсининг энг машҳур ва омадли венчур фирмасига айланган Kleiner & Perkins компаниясининг асосчиларидан бири бўлди.
У, шунингдек, Tandem Computers, Compaq Computer ва LSI Logic каби компанияларни молиялаштириш ва ривожлантиришда асосий роль ўйнаган. У кўплаб компаниялар, жумладан, Hewlett Packard’нинг директорлар кенгаши таркибига кирган.
Перкинс 1998 йилда машҳур ёзувчи Даниэла Стил билан турмуш қурган эди.
Изоҳ (0)