Фаластиннинг «ХАМАС» ҳаракати жанговар қаноти — «Изиддин ал-Қасам бригадалари» гуруҳи Тель-Авивда 8 июнь куни содир этилган, тўрт кишини ҳаётдан олиб кетган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда, Исроил телевидениесининг Тўққизинчи каналига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хеврон яқинида жойлашган Ятта қишлоғида туғилиб ўсган 21 ёшли Муҳаммад ва Холид Маҳамрэ айнан шу гуруҳ аъзолари эканлиги айтилмоқда.
Юқорида номи келтирилган террорчилар чоршанба оқшомида мудофаа вазирлиги мажмуаси яқинида жойлашган «Сорона» савдо маркази ташрифчиларига қарата ўт очди. Бунинг оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳат олди.
Террорчилар полиция тарафидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)