Россия пойтахтидаги Внуково аэропортида маст йўловчи ойнани синдириб, учиш йўлагига югуриб чиқди. Полиция уни қўлга олди. Бу ҳақда, Россия ИИВ транспорт бошқармаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 1972 йилда туғилган йўловчи барча зарур текширув жараёнларидан ўтиб, мастлик ҳолатида аэровокзал комплексининг ойнасини синдириб, учиш йўлагига югуриб чиққан.
Внуково аэропорти полиция ходимлари томонидан эркак шу заҳоти қўлга олинган ва полиция бўлимига етказилган. У аввал ҳам бир неча марта судланганлиги аниқланган. Ҳозирги пайтда жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал этилмоқда.
Изоҳ (0)