9 июнь, пайшанба кечаси Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида, собиқ текстиль комбинати ҳудудида кучли ёнғин содир бўлди. Унинг шуъласи бир неча километр наридан кўринди, деб хабар беради «Газета.uz».
Гувоҳларнинг таъкидлашича, олов соат 22:00 да келиб чиққан. Ёнғин давомида портлаш овозлари эшитилган.
Воқеа жойига тезлик билан ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб келди. Соат 23:00 атрофида ёнғин ўчирилди.
ФВВ вакиллари ёнғин собиқ текстиль комбинати ҳудудида содир бўлганини тасдиқлади, дейилади «Газета.uz» хабарида. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)