Теҳроннинг «Персеполис» (Эрон) футбол клуби дарвозабони Соша Маканий сариқ иштондаги суратлари учун мамлакат чемпионати ўйинларидан олти ойга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Guardian нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Эрон футбол федерациясининг Ахлоқ қўмитаси 29 ёшли футболчининг ушбу хатти-ҳаракатини беадаблик деб баҳолади ҳамда жамиятга салбий таъсир қилиши мумкин деб топди.
Маканий биринчи марта санкцияларда дучор бўлмаяпти. Аввалроқ дарвозабон ижтимоий тармоқдаги саҳифасига паранжисиз аёллар билан тушган сурати жойлаштирилганлиги учун ҳибсга олинган эди.
Қайд этиш жоиз, Соша Маканий ҳибсда бўлгани туфайли «Персеполис» Тошкентнинг «Пахтакор» клуби дарвозабони Александр Лобанов билан олти ойлик шартнома имзолаганди.
Изоҳ (0)