Германиянинг «Байер» футбол клубининг собиқ бош мураббийи Саша Левандовски 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мураббий Бохумдаги хонадонида 8 июнь, чоршанба куни ўлик ҳолда топилди. Ўлим сабаблари аниқланмоқда.
2015 йилнинг сентябрида Бундеслига-2 вакили «Унион Берлин» жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Левандовски жорий йилнинг март ойида «руҳий куйиниш синдроми» ташхиси билан ўз лавозимини тарк этганди.
2012 йилнинг апрель ойида Саша Левандовски финляндиялик Сами Хююпия билан биргаликда «Байер» футбол клубига бош мураббий этиб тайинланганди. 2012/13 йилги мавсум якунида у леверкузенликларнинг ёшлар жамоасига қайтди. Аввалроқ у ёшлар жамоасини 5 йил давомида бошқарган.
2014 йилнинг апрель ойида Хююпия «Байер» клубидан истеъфога чиқарилгач, Левандовски уч ой давомида бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият юритди.
Изоҳ (0)