Хитойнинг Чжэцзян провинциясида истиқомат қилувчи ёш жуфтлик улар шахсан танишишдан анча олдин йўллари кесишганини билиб қолди. Лю Йикин эрининг 16 йил муқаддам тушган суратида ўз онаси борлигини пайқаб қолди, деб хабар беради TJournal.
Йикиннинг таъкидлашича, тўйдан бир ҳафта олдин эски расмларни томоша қилиш пайтида жуфтлик ушбу «кашфиёт»ни қилган.
2000 йилда туширилган бир фотосуратда Йикин таниш инсонни кўриб қолди: 14 ёшли эрининг орқасида қизил рангли либосдаги онаси турарди.
Афтидан, 2000 йилда Йикиннинг бугунги эри унинг онаси билан бир пайтда Уси шаҳри яқинидаги Будда ҳайкалини кўришга борган.
Лю Йикин онасининг ўша сафардан олиб келган суратини топди — унда ҳам онаси худди ўша қизил кийимда эди. Онаси ҳам, эри ҳам ўша сафардан чипталарни ҳам сақлаб қўйгани аниқланди.
Воқеа Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида катта шуҳрат қозонди. Айримлар бу йигит-қизнинг бир куни жуфтликка айланиши белгиси бўлганини таъкидлади.
Изоҳ (0)