НАТОнинг Польшада бошланган «Анаконда» кенг кўламли ўқув машғулотлари бирор бир давлатга қарши қаратилмаган ва мудофаа характерига эга. Бу ҳақда машғулотларга қўмондонлик қилаётган Польша генерали Марек Томашицкий матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, мазкур машғулотлар фақат мудофаа кўзда тутилган сценарий бўйича бўлиб ўтмоқда.
«Бу машқларда бизнинг рақибимиз Скандинавия ҳудудига жойлаштирилган. Ушбу ўқув машғулотлари бирор бир аниқ давлатга қарши қаратилмаган», — деди у.
Томашицкий «Анаконда» ўқув машғулотларида нафақат НАТОга аъзо мамлакатлар, балки ҳамкор давлатлар, жумладан, Украина ҳам иштирок этаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)