Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 йўлидаги рақибларидан Эрон ва Хитой терма жамоалари 7 июнь куни навбатдаги ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.
Теҳрондаги «Озоди» стадионида Қирғизистон терма жамоасини қабул қилган Эрон 6:0 ҳисобида зафар қучди. Грециянинг «Паниониос» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Карим Ансарифард учрашувда дубл қайд этган бўлса, Маъсуд Шожаий, Меҳди Таремий, Теҳди Торабий ва Сардор Азмун каби футболчилар бир мартадан муваффақият қозонди.ФИФА рейтингида Осиё қитъасининг энг яхши терма жамоаси бўлиб турган Эрон бундан аввалги ўртоқлик ўйинида Македонияни сафарда 3:1 ҳисоби билан мағлуб этганди.
ЖЧ—2018 3-саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Хитой ўз майдонида Қозоғистон терма жамоасини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Қозоғистонлик футболчилар 82-дақиқага келиб майдонда бир киши кам қолган бўлса-да, ғалабани ушлаб қола олди.
Хитой терма жамоаси бунга қадар Тринидад ва Тобаго термаси устидан 4:2 ҳисобида муваффақият қозонганди.
Халқаро ўртоқлик учрашувлари 7 июнь, сешанба
Изоҳ (0)