Корея Республикаси маҳаллий тадбиркорларга КХДР ҳудудидаги Кэсон саноат комплексига ташриф буюришга рухсат бермади. Бу ҳақда Сеулдаги брифингда Бирлашиш вазирлиги вакили маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
КХДР бир томонлама тартибда Жанубий Корея бизнесини мусодара этган бир пайтда компания вакилларининг Шимолга сафар ташкил этишга уриниши нотўғри эканлиги таъкидланди.
Февраль ойининг бошида Сеул КХДР томонидан ядро синови ўтказилиши ва баллистик ракетанинг учирилишига жавобан Жанубий Кореянинг юздан ортиқ фирмаси фаолият юритган Кэсон саноат комплексини ёпиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бир ойдан сўнг, Пхеньян Жануб билан иқтисодий ҳамкорликнинг тўхтатилганлигини эълон қилди ва Жанубий Корея компанияларининг Кэсондаги мулкларини давлат мулкига айлантирди.
Жанубий Корея компаниялари инвентаризация ўтказиш ва Шимолий кореялик ишчиларнинг иш ҳақи масаласини тартибга солиш мақсадида технопаркка ташриф буюришни режалаштирган эди.
Изоҳ (0)