Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламент депутатларини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ушбу қонуннинг қабул қилинишини президент томонидан қўллаб-қувватланаётган Адолат ва тараққиёт партияси илгари сурган эди. Қонунга қарши чиққанларнинг фикрича, қонун тузум душманларини Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлаш айблови бўйича тақиб этишга мўлжалланган.
Май ойида ушбу қонуннинг қабул қилиниши учун 550 нафар парламент аъзосидан 376 нафари овоз берган эди.
Изоҳ (0)