Россия оғир атлетика федерацияси Аксилдопинг қўмитаси қарорлари асосида олти штангачини дисквалификация қилди. Бу ҳақда, Россиянинг RUSADA аксилдопинг агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Жазога сабаб сифатида аксилдопинг қоидаларининг бузилиши кўрсатилди.
Оғир атлетикачиларга қуйидагича жазолар белгиланди: Лариса Кобелева 4 йилга дисквалификация қилинди, Егор Иванов ва Амина Масхадова қоидаларни қайта бузганликлари боис 8 йилдан муддат олди, Ксения Коломиец ва Антон Котляровга 4 йилдан белгиланди, Надежда Овчинникова эса 2 йилга четлаштирилди.