Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан, LG Electronics (LG) компанияси, ЮНЕСКО бутунжаҳон маданий ва тарихий меросини муҳофаза қилиш зарурлигини қайд этган ҳолда, 360 даражадаги жозибали видео ёрдамида янада кенг истиқболни намойиш этади.
LG 360 CAM модулининг универсаллигидан фойдаланилган ҳолда суратга олинган икки дақиқали 360 даражали видео, машҳур жойларни янги рангда намойиш этиб, томошабинларни, ўз атрофидаги нодир тарихий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш учун фаолроқ ҳаракат қилишга чақиради.
5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни. Бу кун, БМТ учун атроф-муҳит муҳофазаси учун амалий ҳаракатлар қилиш ва жаҳон жамоатчилигини бу соҳадаги ишлардан хабардор этишда муҳим санадир. Шу куни, LG’нинг бутун дунёдаги ходимлари, 2010 йили БМТ томонидан илгари сурилган, Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мақсад ва режалари билан бирдамлигини намойиш этиш мақсадида, турли хил волонтёрлик акцияларида қатнашади.
Шу билан бирга, жозибали, кишини лол қолдирувчи 360 даражали видео, интерактив мазмун келажагини тасаввур қилиш имконини бериш баробарида, томошабинни қурилмангизнинг энг сўнгги имкониятларидан баҳраманд этади.
Озодлик ҳайкали, Эйфель минораси, Қизил майдон, Буюк Хитой девори, Сидней Опера театри ва Сеулнинг Чхандок саройи каби дунёнинг йирик диққатга сазовор жойлари 360 даражали форматдаги видеолавҳага олинди.
Айтиш жоизки, 360 даражали мафтункор суратлар ва видеолар, етакчи ижтимоий медиа платформаларида кун сайин кўпайиб бормоқда. Хусусан, Facebook’нинг хабарига кўра, мазкур ижтимоий тармоқ ушбу форматни қабул қила бошлаганидан бери, 20 мингдан ортиқ 360 даражали видео ва суратлар юкланган. Кунига яна юзлаб янги материаллар қўшилиб боряпти.
Мазкур диққатга сазовор жойларнинг ҳар бири 360 даражали форматда суратга олинган бўлиб, LG ходимлари бунинг учун 360 CAM модулидан фойдаланишган.
LG 360 CAM модули иккита 13 мегапикселли камера билан жиҳозланган, улар атрофдаги барча кўринишларни суратга ва тасвирга олади. Камера ўлчамининг кичиклиги ҳамда вазни енгиллиги, уни жуда қулай, ўта портатив бўлишига имкон беради.
1200 ампер/соатли қувватга эга кучли батарея билан ҳар бир зарядкадан сўнг, 70 дақиқа давомида суратга олиш мумкин. LG 360 CAM модули ҳар бир кишининг ижодий имкониятларини кенгайтириш ҳамда янада бой ва тўлиқ мазмунли суратлар олиш учун ҳаётий муҳим қурилмадир.
«БМТнинг Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни – бу барчамиз учун энг муҳим аҳамиятга эга бўлган нарсаларни биргаликда асраш имкониятидир», — деган LG компаниясининг ижрочи вице-президенти ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ли Чунг-Хак. «Бутунжаҳон меросига кирувчи энг машҳур жойларни янгича нигоҳ ва бурчак остида суратга, видеотасвирга олишда бу каби илғор технологиялардан фойдаланар эканмиз, ушбу ажойиб бойликларни келажак авлодлар учун сақлаш мақсадида бугунги кун фуқароларини илҳомлантиришни хоҳлаймиз».
Реклама ҳуқуқи асосида