«Авиасозлар» (собиқ «Кадишева») бозори маъмурияти аввалроқ маҳаллий ОАВларда бозорнинг ёпилиши ҳақида пайдо бўлган маълумотларни рад этди, деб ёзади UZ24.
Бозор вакиллари айтишича, 6 июнь куни бозорда санитария куни эълон қилинган, шу муносабат билан у ҳозирча ёпиқ. Бозор ҳудуди шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш хизматлари ёрдамида ахлатдан тозаланмоқда ва тартибга келтирилмоқда.
«Бозорда ҳеч нарсани бузишмаяпти, бизда санитария куни ўтказилмоқда. Халқ учун бозорни тозалаш керак-ку. Озиқ-овқат расталари ва дўконларнинг барчаси жойида. Биз тозалаяпмиз, дезинсекция қиляпмиз», — дея вазиятни изоҳлади бозор маъмурияти.
Таъкидланишича, эртага, 7 июнь куни эрталабдан ёки ҳатто, бугун, 6 июнь куни тушдан сўнг бозор дарвозалари очилиши мумкин.