АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Демократик партиянинг Виргиния оролларидаги кокусларида сенатор Берни Сандерсдан ўзиб кетди. Бу ҳақда, ABC News маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Виргиния оролларидаги кураш етти нафар делегатнинг овози учун бўлиб ўтди.
Real Clear Politics’нинг ҳисоб-китобига кўра, Клинтонни 2 316 нафар делегат, жумладан, 547 нафар суперделегат қўллаб-қувватламоқда. Ғалаба учун эса 2 382 нафар сайловчининг овози талаб этилади. Сандерс Клинтондан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Уни 1 547 нафар делегат қўллаб-қувватламоқда. Улардан 46 нафари суперделегатдир.
Аввалроқ Клинтон Сандерс билан дебатлар ўтказишдан бош тортган эди. Унинг штаби номзод республикачи Дональд Трамп билан курашга эътиборини қаратишини маълум қилганди. Клинтон Демократик партияни жипслаштириш ва республикачи Дональд Трампни ноябрь ойидаги президентлик лавозими учун сайловларда мағлубиятга учратиш учун Сандерс билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)