Бугун, 5 июнь куни Калифорниянинг (АҚШ) Tenacious D ҳажвий рок гуруҳи ўз аъзоси — таниқли актёр ва мусиқачи Жек Блэк оламдан ўтгани ҳақида хабар тарқатган эди. Аммо бу ҳазил бўлиб чиқди — 46 ёшли ижодкор илгари ҳам бундай ўйинлар уюштирган эди, деб маълум қилади «ТАСС».
«Тинчланинг, бу ҳазил эди. Афсона тирик», — дейилади гуруҳнинг Twitter’ида чоп этилган хабарда.
Tenacious D икки аъзодан иборат — булар Кайл Гэсс ва Жек Блэкдир. 1994 йилда асос солинган гуруҳ ҳазиломуз куйлари билан машҳур, унинг услуби баъзан «кулгили рок» (mock rock) деб ҳам аталади. Гуруҳ 2015 йилда энг яхши метал ижроси номинациясида «Грэмми» мукофотига эга бўлди. Блэкнинг ўзи икки карра «Олтин глобус» премиясига номзод бўлган.
Изоҳ (0)