АҚШнинг «Гарри Трумэн» авиаташувчисида жойлашган самолётлар ИШИД гуруҳи террорчиларининг марраларига зарба берди. Бу ҳақда 3 июнь, жума куни Америка Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Бу Ўртаер денгизида жойлашган самолётлар Яқин Шарқда бу каби операцияни ўтказиши бўйича 2003 йилдан буён биринчи ҳолатдир.
Ҳарбий қўмондонлик айнан қайси давлат — Ироқ ёки Сурияга зарба берилганлигига аниқлик киритмади.
Самолётлар авиаташувчи Сувайш каналидан Ўртаер денгизига ўтгандан сўнг топшириқни бажариш учун йўл олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)