Шимолий Хитойнинг Шаньси провинциясида 3 июнь, жума куни автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, туннель таянчига урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полициянинг дастлабки тахминига кўра, ҳайдовчи ҳудудда рухсат берилган тезликни бироз оширган.
Автобусда жами 22 киши бўлганлиги маълум қилинмоқда. Юз берган ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмади.
Изоҳ (0)