Швейцариялик терговчилар ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартирасида тинтув ўтказди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Терговчилар ҳужжатлар, шунингдек, компьютерларда сақланаётган маълумотларни ўзи билан олиб кетди.
Швейцариянинг «Матен» нашрида ёзилишича, операция ФИФАнинг бир қатор ходимларига қарши бошланган тергов ҳаракатлари билан боғлиқдир.
Швейцария бош прокуратураси, ўз навбатида, тинтув 2 июнь куни ўтказилганини маълум қилди.
«Операциядан кўзланган мақсад — бор ахборотнинг исботини ҳамда янги маълумотларни олиш», — дейилади прокуратура баёнотида.
Изоҳ (0)