Таиланд шимоли-шарқидаги Накхонпханом провинциясида бир моторли ўқув самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида уч нафар учувчи қурбон бўлди. Бу ҳақда 2 июнь, пайшанба куни Thai PBS телеканали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Телеканалнинг маълум қилишича, Diamond DA40 самолёти ҳавога кўтарилгандан бир неча дақиқа ўтиб, учиш-қўниш йўлагидан 200 метр масофада қулаган.
Ўқув самолёти бортида икки тажрибали учувчи, шунингдек, бир нафар стажёр учувчи ҳам бўлган. Самолёт экипажи Бангкокка машқ рейсини амалга ошириши зарур эди.
Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)