Таиланд жанубида 1 июнь, чоршанба куни юз берган тўқнашув оқибатида бир нафар ҳарбий ва сепаратизм ҳаракатининг уч нафар жангариси ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Thai PBS телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Таиланд қуролли кучлари вакиллари Наратхиват провинциясидаги чангалзорда жойлашган жангарилар лагерини қўлга олишга муваффақ бўлган. Уч нафар жангари ўлдирилган, бир неча жангари эса чангалзорда яширинишга эришган. Уларни таъқиб этиш давомида юз берган отишмада бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Махсус операциянинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Яла, Паттани ва Наратхиват провинциялари Таиланднинг энг жанубий ҳудудлари ҳисобланади. Бу ердаги қуролли тўқнашувлар 11 йилдан буён давом этиб келмоқда.
Изоҳ (0)