Футбол бўйича Франция терма жамоаси ҳамда «Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба Барселона шаҳрида уй сотиб олди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
23 ёшли футболчининг Барселона шаҳрида сотиб олган уйи унинг каталонияликлар сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги навбатдаги гап-сўзларни келтириб чиқарди. Proto Group Ltd мулк агентлиги раҳбари Алессандро Протонинг айтишича, мазкур харид Погбанинг футбол фаолияти билан боғлиқ эмас.
«Погбанинг Барселонада уй сотиб олиши унинг футбол фаолияти билан боғлиқ эмас. Бу шунчаки инвестиция. Бизнинг мижозимиз машҳур футболчи бўлгани учун бу нарсани очиқ-ойдин таъкидлашимиз керак. Аммо ОАВлар турли миш-мишларни келтириб чиқаришини қўллаб-қувватламаймиз. Бир неча кун аввал Лионель Месси агентлигимиз ёрдамида Париждан уй сотиб олди. Аввалроқ эса Криштиану Роналду Нью-Йоркда апартамент харид қилганди», – дея баёнот берди Алессандро Прото.
«Soccer.ru» нашрининг 24 май куни чоп этилган хабарида Лионель Месси 8,3 миллион евро эвазига кўчмас мулк сотиб олгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)