Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов жамоаси кеча, 31 май куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида собиқ футболчи Азамат Абдураимов жамоасига қарши баҳс олиб борди. Мазкур шоу учрашув Азамат Абдураимовнинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилди. «Championat.asia»нинг маълум қилишича, учрашув 4:4 ҳисобида якунига етди. Пенальтилар сериясида эса Эрматов жамоаси 10:5 ҳисобида зафар қучди.
Равшан Эрматов жамоаси мутахассис Ноил Лутфуллин, шарҳловчи Мурод Ризаев, актёр Алишер Узоқов, рефери Абдуҳамидулло Расулов каби ўйинчилардан ташкил топган бўлса, Азамат Абдураимов жамоасида Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев, футбол мутахассиси Шуҳрат Мақсудов, хонанда Акбар, собиқ футболчи Жафар Ирисметов каби ўйинчилар тўп тепди.Тадбирда хонандалар Муниса Ризаева, Умидахон ва «Шарқ» гуруҳи ўз қўшиқлари билан иштирок этди.
Изоҳ (0)